Загрузка
Загрузка
Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ўз жонига қасд қилди
Ҳодисалар

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ўз жонига қасд қилди

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ўзини каналга ташлаган вояга етмаган қизнинг жонсиз танаси қўшни Фарғона вилояти ҳудудидан топилди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Batafsil.uz мухбирига маълум қилишича, Марҳамат тумани "Эрши" маҳалласида яшовчи, 15 ёшли қиз 2026 йил 30 июнь куни тунги соат тахминан 02:30 ларда маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали устига қурилган автомобиль йўли кўпригидан ўзини сувга ташлаб, оқиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва қутқарув ишлари натижасида вояга етмаган қизнинг мурдаси 1 июль куни Жанубий Фарғона каналининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган. Мазкур мудҳиш воқеа юзасидан айни пайтда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари изчил давом эттирилмоқда.

Олдинроқ Жиззах вилоятида 14 ёшли мактаб ўқувчиси ўқитувчи томонидан синф олдида айтилган ҳақоратли сўзлардан кейин ўз жонига қасд қилишга уринганди. Ҳолат юзасидан масъуллар бепарволикда айбланмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...