Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятида яна бир мудҳиш бахтсиз ҳодиса қайд этилди: каналда чўмилиш мақсадида сувга тушган 19 ёшли йигит оқимга дош беролмай, чўкиб кетди. Фарзандларининг тақдиридан хавотирга тушган яқинлари ва қутқарув хизмати ходимлари томонидан олиб борилган узлуксиз қидирув-қутқарув ишлари натижасида, тўрт кун деганда йигитнинг жасади сувдан олиб чиқилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда марҳумнинг яқинлари халққа ва тегишли ташкилотларга мурожаат билан чиқиб ёрдам сўраганди. Натижада тегишли органлар вилоятдаги ғаввосларни жасадни топиш учун юборган. Ғаввослар марҳумнинг жасадини топишган бўлиб, уларга ёрдам бериш мақсадида сув сатҳи пасайтириб берилган.
Афсуски, ёз мавсуми бошланиши билан аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида тақиқланган ва хавфли сув ҳавзаларида чўмилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Оқибатда бахтсиз ҳодисалар сони ортмоқда. Хусусан, Наманган вилоятининг Поп туманидаги "Чодак" дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи сойда ҳам 23 ёшли йигитч ўкиб кетганди.
Бундан олдин ҳам Андижон вилояти Балиқчи туманида Қорадарёда чўмилиш вақтида чўкиб кетган вояга етмаган ўсмирнинг жасади қидирув ишларидан сўнг топилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас