Загрузка
Загрузка
TREND писта ишлаб чиқарувчисига нотўғри реклама учун молиявий жарима қўлланилди
Ҳодисалар

TREND писта ишлаб чиқарувчисига нотўғри реклама учун молиявий жарима қўлланилди

15
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Рақобат қўмитаси TREND бренди остидаги писта маҳсулоти рекламасида қонун бузилишига йўл қўйилганини аниқлаб, ишлаб чиқарувчига молиявий жарима қўллади. Қўмита маълумотига кўра, текширув MEGA бренди остида писта маҳсулоти ишлаб чиқарувчисининг мурожаати асосида ўтказилган.

Унда TREND брендининг ижтимоий тармоқлардаги реклама роликларида маҳсулотни рақобатчи товардан устун қилиб кўрсатувчи ҳамда MEGA брендининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи ифодалар қўллангани билдирилган.

Ўрганишлар натижасида Қўмитанинг махсус комиссияси OZIQ OVQAT STANDART KARTON компанияси томонидан "Реклама тўғрисида"ги қонун талаблари бузилганини эътироф этган. Шу муносабат билан корхонага белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланиб, қонунбузилишни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича мажбурий кўрсатма берилган.

Шунингдек, ушбу реклама материалларини ижтимоий тармоқларда жойлаштирган блогер Абдураҳмон Фазиловга нисбатан ҳам маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Рақобат қўмитаси махсус комиссияси қарори устидан Апелляция кенгаши ёки судга шикоят қилиш мумкинлиги қайд этилган.

Бундан олдин ҳам қўмита NIKA PHARM компаниясига нисбатан "Реклама тўғрисида"ги Қонун талабларини бузганлиги учун белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаганди. Компания Rinoksil Formula+ дори воситаси рекламасида буюк аждодлар ва жаҳон тарихидаги машҳур шахслар образларидан ахлоқ ва маънавият нормаларига зид равишда фойдаланганликда айбдор деб топилган эди.














Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...