Загрузка
Загрузка
Андижонда аёлнинг сочини мажбуран қириб, "самосуд" қилган олти нафар шахс қўлга олинди
Ҳодисалар

Андижонда аёлнинг сочини мажбуран қириб, "самосуд" қилган олти нафар шахс қўлга олинди

130
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижонда аёлни мажбуран олиб қочиб, унинг сочини қириб ташлаган олти нафар шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан одам ўғирлаш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси назоратига олинди.

Интернет тармоқларида бир гуруҳ шахслар томонидан аёл кишини ҳақорат қилиб, унинг сочини мажбуран олиб ташлаётгани акс этган видео тарқалганди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган тезкор суриштирув натижасида жиноят тафсилотлари очиқланди. Аниқланишича, 35 ёшли аёл ўз турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлганликда гумонлаб, 28 ёшли аёлдан қасд олишни режалаштирган.

Снимок экрана 2026-03-16 171543.png

Шу сабабли, 2025 йил 23 декабрь куни асосий гумонланувчи бўлган 35 ёшли аёл уч нафар аёл шериги ёрдамида жабрланувчини алдов йўли билан ўзи даволанаётган шифохонага олиб келиб, уни таҳқирлаб, видеога олган.

Снимок экрана 2026-03-16 171556.png

Шундан сўнг, икки нафар эркак танишлар чақирилиб, жабрланувчи "Gentra" русумли автомашинада Андижон туманидаги хилват жойга мажбуран олиб борилган.

Снимок экрана 2026-03-16 171604.png

Хилват манзилда 27 ёшли эркак томонидан аёлнинг сочи машинка ёрдамида тўлиқ олиб ташланган. Ушбу жараён тасвирга олиниб, кейинчалик тармоқларга жойланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми "в" банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда беш нафар гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Уларга 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Воқеа иштирокчилари ўз қилмишларидан пушаймон эканликларини ва бу ҳаракатлари шундай оғир оқибатларга олиб келишини кутмаганликларини билдиришган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...