Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда 100 доллар  миқдорида  пора олганлиги учун икки нафар амалдор ушланган. Улар қаторида Шахрисабз тумани ҳокимининг  ўринбосари ҳам бор
Ҳодисалар

Қашқадарёда 100 доллар миқдорида пора олганлиги учун икки нафар амалдор ушланган. Улар қаторида Шахрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам бор

1837
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Қашқадарё вилоятида пора олишда гумонланиб иккита амалдор, шу жумладан  Шахрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам ушланган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.  

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, Шахрисабз тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича Б.А. исмли мутахассиси  фуқаро С.М.дан 100 доллар  пора  олган. Бунинг эвазига туман ҳокимининг иссиқхона қурилиши учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорини чиқаришга ваъда берган.

Шу куннинг ўзида  Б.А.  “кўк”ни туман ҳокимининг   қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига етказган.  Пора бериш пайтида иккала амалдор ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорлари ходимлари томонидан ушланган. Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210 (пора олиш) ва 212 (пора беришда воситачилик қилиш) моддалари бўйича  жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...