Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда вояга етмаган қиз зўрлангани бўйича тўрт киши қўлга олинди
Ҳодисалар

Қашқадарёда вояга етмаган қиз зўрлангани бўйича тўрт киши қўлга олинди

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган зўрлаш ҳолати юзасидан жиноят иши тергов қилинмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мазкур иш доирасида тўрт нафар гумонланувчи ҳибсга олинган.

Ижтимоий тармоқларда дастлаб 15 ёшли қизга нисбатан 12 нафар шахс томонидан жиноят содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов гумонланувчилар сони тўрт нафар эканини маълум қилди.

Тергов маълумотларига кўра, воқеа 2026 йил 7 июнь куни содир бўлган. 20 ёшдан 23 ёшгача бўлган тўрт нафар йигит 14 ёшли қизни Damas автомобилига мажбуран ўтқазиб, дала ҳудудига олиб борган ва унга нисбатан жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда. Шу куниёқ жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

8 июнь куни терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечириб, ашёвий далилларни расмийлаштирган ҳамда суд-тиббий, биологик ва психологик экспертизаларни тайинлаган.

Дастлаб жиноят иши Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми бўйича қўзғатилган бўлса, 29 июнь куни иш 118-модда 3-қисмининг "а" банди, яъни вояга етмаган шахсни зўрлаш моддасига қайта малакаланган.


Маълум қилинишича, жабрланувчи "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида психологик ёрдам олмоқда. Унинг оиласига ҳуқуқий ва ижтимоий-психологик кўмак кўрсатилмоқда. Болалар омбудсмани тергов жараёнини назоратга олганини маълум қилган.

Омбудсман идораси вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иш тафсилотларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритмасликка чақирган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...