Загрузка
Загрузка
Август ойида қарийб 72 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган
Ҳодисалар

Август ойида қарийб 72 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзэнергоинспекция томонидан август ойида ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиши билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолатлар натижасида 19,0 миллион киловатт соат электр энергияси 40,7 миллиард сўмга ҳамда 10,0 миллион куб метр табиий газ 31,2 миллиард сўмга талон-торож қилинган. Зарарнинг умумий қиймати 71,9 миллиард сўмни ташкил этган.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузгани билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан 340 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил май ойида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳам энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг юзлаб ҳолатлари аниқланганди. Жами етказилган зарар унда 70,6 миллиард сўмни ташкил этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...