Загрузка
Загрузка
Сергелида кўчада қолган аёл ва унинг уч нафар фарзандига ёрдам кўрсатилди
Ҳодисалар

Сергелида кўчада қолган аёл ва унинг уч нафар фарзандига ёрдам кўрсатилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Сергели туманида уч нафар кичик ёшдаги фарзанди билан кўчада ёрдамга муҳтож ҳолда қолган аёл ва унинг болаларига зарур ёрдам кўрсатилди. Улар хавфсиз жойга олиб борилиб, озиқ-овқат, иссиқ таом ва кийим-кечак билан таъминланган, шунингдек, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Ижтимоий тармоқларда Сергели-7 мавзесида аёл уч нафар фарзанди билан кўчада қолгани акс этган видео ва хабарлар тарқалганидан сўнг, 3 сентябрь куни туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда туман ИИО ФМБ инспекторлари томонидан зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Текширув давомида фуқаролар аниқланиб, аёлнинг Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги «Бирлик» МФЙда яшовчи Свидирова Александра Анатольевна экани маълум бўлган.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Оҳангарон тумани ИИО ФМБга ахборот берилган. Аёл ва унинг фарзандларини доимий яшаш манзилига олиб бориш чоралари кўрилмоқда.

Бундан олдин Екатеринбургда уй-жойсиз қолиб, бир неча кун кўчада тунаган Навоий вилояти фуқаросига Ўзбекистон Бош консулхонаси ёрдам кўрсатганди. Дипломатлар унинг шахсини аниқлаб, яқинлари билан боғланди ва ватанига қайтишини ташкил қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...