Загрузка
Загрузка
Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди
Ҳодисалар

Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда 1,2 килограммдан ортиқ "гашиш", 782 дона "Тропикамид" ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бошқа ашёлар аниқланди.

Фарғона вилоятидаги тадбирлар Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар ва божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Қўқон шаҳрида муқаддам судланган 44 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, унинг ертўласида 782 дона "Тропикамид" кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда 51 ёшли шахснинг яшаш хонадонидан 758 грамм "гашиш" моддаси, гиёҳвандлик воситалари қолдиқлари бўлган 6 дона пичоқ ва 4 дона электрон тарози ашёвий далил сифатида олинди.

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда "Фарғона - Наманган" йўналишида ҳаракатланаётган "Ласетти" русумли автомобиль Наманган тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Автомобиль салонидан Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 28 ёшли шахс бошқарувидаги транспорт воситасидан 465 грамм "гашиш" моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...