Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ва техник ишлар сабабли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Газ таъминотидаги узилишлар бўйича манзиллар ва вақтлар туманлар кесимидаги қуйидаги жадвалда келтирилган.
Сергели тумани
"Қубайтепа" МФЙ Садий кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари муносабати билан соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- Садий кўчасидаги 356 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар:
- 12 та.
Бектемир тумани
"Ҳусайн Бойқаро" МФЙ Юқори Чирчиқ кўчасида жойлашган газ тақсимлаш пунктини янгисига алмаштириш ишлари сабабли соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- Юқори Чирчиқ кўчасидаги 12 та ерли хонадон;
- 2-, 3- ва 77-сонли кўп қаватли уйлардаги 116 та хонадон.
Янгиҳаёт тумани
"Чортоқ" МФЙ Гулзор 6-тор кўчасидаги аҳоли хонадонларини газ таъминоти тизимини уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтказиш ҳамда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан соат 11:00 дан 16:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- Гулзор кўчасидаги 38 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар:
- 3 та.
Мирзо Улуғбек тумани
Таъмирлаш ишлари туфайли 4 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- "Алишеробод" МФЙ Анай булоқ, Алишеробод, Жўшқин, Ниҳол, Янги тонг ва Янги авлод кўчаларидаги 5 та кўп қаватли уй ҳамда 643 та ерли хонадон;
- "Янги Авайхон" МФЙ Қорасув-6 даҳасидаги 42 та кўп қаватли уйдаги 2769 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар:
- Ушбу ҳудудлардаги 38 та улгуржи истеъмолчи.
Таъмирлаш ва техник ишлар якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Изоҳлар мавжуд емас