Загрузка
Загрузка
Бир гуруҳ эркаклар Тошкентда босқинчилик жиноятини содир этишган.  Видео
Ҳодисалар

Бир гуруҳ эркаклар Тошкентда босқинчилик жиноятини содир этишган. Видео

1568
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бир гуруҳ эркаклар Тошкентда босқинчилик жиноятини содир этишган. Улар куппа-кундуз Юнусобод туманидаги хусусий уйга бостириб қириб, хонадон эгаси ва унинг қизларига таҳдид қилишган. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳодиса ўтган йилнинг декабрь ойи охирида содир бўлган. ИИББ бу ҳақида энди хабар бермоқда, чунки бу вақт давомида жиноятчилар қидирилган ва иш бўйича тергов давом этган. Эркаклар ўзларининг жиноятларини олдиндан режалаштиришган. Улар 51 ёшли фуқаронинг уйига кириб, қўл-оғзини скотч билан боғлашган, 1 миллион сўм ва 15 минг доллар бўлган сейфни олиб кетишган.

Бундан ташқари, жиноятчилар уй эгасининг қизларига пичоқ билан таҳдид қилиб, “Жентра” автомобилининг калитини беришга мажбур қилишган ва шу машинада воқеа жойидан қочиб кетишган.

Тергов давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчилар шахсини аниқлашга муваффақ бўлишган. 22 ёшдан 44 ёшгача бўлган саккиз нафар эркак мазкур жиноятга қўл урган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 164 (талончилик) ва 267 (транспорт воситасини ўғирлаш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар қамоққа олинган. Айни пайтда иш кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...