Загрузка
Загрузка
Давлат хизматчилари учун тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида профилактик тадбир ўтказилди
Жамият

Давлат хизматчилари учун тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида профилактик тадбир ўтказилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда давлат хизматчилари учун жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхоналарига профилактик ташрифлар ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилди. 

Мазкур ташаббус Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган Коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режаси доирасида амалга оширилмоқда.  

Ташрифлардан кўзланган асосий мақсад давлат хизматчиларига коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг оғир оқибатларини амалий мисоллар орқали кўрсатиш, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат муқаррар ҳуқуқий жавобгарликка олиб келишини англатиш ҳамда хизмат ваколатларидан фақат давлат ва жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш масъулиятини кучайтиришдан иборат. 

Дастлабки ташрифда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этган. Улар тергов хоналари, ҳибсда сақлаш камералари ва муассасанинг бошқа инфратузилма объектлари билан танишганлар. 

Шунингдек, коррупциявий жиноятлар учун жазо ўтаётган маҳкумлар билан мулоқотлар ташкил этилган. Суҳбатлар давомида улар ўзлари қабул қилган ноқонуний қарорлар оқибатида ҳаёти, оиласи, фарзандлари, меҳнат фаолияти ва жамиятдаги обрўси қандай зарар кўргани ҳақида ҳаётий мисоллар келтирганлар. 

Таъкидланишича, бундай учрашувлар давлат хизматчиларига коррупциянинг оқибатлари нафақат жиноий жавобгарлик ёки озодликдан маҳрум қилиш билан чекланмасдан, инсоннинг келажаги, оилавий фаровонлиги ва ижтимоий нуфузига ҳам жиддий таъсир кўрсатишини англаш имконини беради. 

Келгусида мазкур профилактик ташрифлар бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда коррупциявий хавф юқори бўлган соҳалар ходимларини ҳам босқичма-босқич қамраб олади. 

Жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида тадбирларга оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб қилиш режалаштирилган. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга қарши курашда жазолашдан кўра унинг олдини олишга устувор аҳамият қаратаётганини таъкидлаб, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва хавф омилларини бартараф этишга қаратилган профилактик чоралар изчил давом эттирилишини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...