Загрузка
Загрузка
ЖЧ-2026: Австрия Иордания устидан ишончли ғалабага эришди
Спорт

ЖЧ-2026: Австрия Иордания устидан ишончли ғалабага эришди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг J гуруҳи 1-туридан ўрин олган Австрия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. АҚШнинг Санта-Клара шаҳридаги "Левайс" стадионида бўлиб ўтган баҳсда австрияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мавританиялик ҳакам Даҳан Бейда бошқариб борган ўйинда шиддатли кураш кузатилди. 

Учрашувнинг 20-дақиқасидаёқ Романо Шмид рақиб дарвозасини ишғол этиб, Австрияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида, яъни 50-дақиқада иорданияликлар ҳужумчиси Али Олван мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди — 1:1. 

Бироқ 76-дақиқада Марсель Забитцернинг узатмаси ва Марко Арнаутовичнинг босимидан сўнг, Иордания ҳимоячиси Язан Ал-Араб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (автогол). Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+10-дақиқасида эса Марко Арнаутович пенальтини аниқ бажариб, якуний нуқтани қўйди — 3:1. 

Гуруҳдаги ушбу дебют ғалабадан сўнг, Австрия терма жамоаси навбатдаги турни 22 июнь куни амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинага қарши ўтказади. Иордания эса 23 июнь куни Жазоир билан куч синашади. 

Аввалроқ Аргентина Жазоир миллий терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.Ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамони Лионель Месси бўлиб, у хет-трик муаллифига айланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...