Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро марказий деҳқон бозорида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол бузилгани ва фавқулодда вазият юзага келиш хавфи юқори экани сабабли унинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бозор аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганидан кейингина қайта иш бошлайди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилган.
Вазирликнинг аввалги маълумотларида ҳам ушбу бозорда хавфсизлик масалаларига эътибор қаратилганни кўриш мумкин.
Жумладан, 2026 йил 7 октябрда ФВВ вазири Азизбек Икрамов Бухоро шаҳар бозорларида ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганган. Текширув давомида кириш-чиқиш йўлаклари, одамларни эвакуация қилиш имкониятлари, ёнғин ўчириш воситалари, сув манбалари ҳамда қутқарув техникасининг ҳудудга кириш шароити кўздан кечирилган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилган эди.
Бироқ текширув ва берилган кўрсатмаларга қарамай, орадан вақт ўтиб бозорда ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани яна аён бўлди.
Бозорнинг қачон қайта очилиши ҳозирча маълум қилинмаган .
Авввлроқ Тошкентдаги Ўрикзор қурилиш бозори суд қарори билан ёпилганди.

Изоҳлар мавжуд емас