Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дунёга машҳур собиқ боксчи Майк Тайсон Туркиянинг "Tuzlu Kahve" сериалида меҳмон актёр сифатида иштирок этди. Бу унинг Туркия сериалларидаги илк иштироки ҳисобланади.
Ушбу лойиҳада Тайсон Бурак Гюлсой ижро этган Меҳмет қаҳрамонининг АҚШдан келган дўсти ролини ўйнаган.
"Star TV" телеканали сериалнинг 13-қисми учун Тайсон иштирокидаги трейлерни эълон қилган.
Унда машҳур боксчининг Истанбулга каптар сотиб олиш учун келгани тасвирланган. У Меҳметнинг уйида Ҳатун (Биннур Кая) билан учрашади. Унга турк ошхонасининг машҳур таомларидан бири бўлган муҳлама ва турк қаҳваси таклиф қилинади. Кандан (Шеввал Сам) эса унинг қаҳвасига қараб, фол очишини айтади.
Тайсон иштирокидаги қисм 1 декабрь куни соат 20:00 да "Star TV" телеканалида намойиш этилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Майк Тайсон аввал ҳам кино лойиҳаларида иштирок этган. Хусусан, у "The Hangover" ("Мастлик оқибатида") фильмидаги роли билан ҳам танилган.
Бироқ "Tuzlu Kahve" унинг Туркия сериалидаги илк иштироки бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас