Загрузка
Загрузка
"Карвон бозори"даги ёнғиннинг дастлабки сабаби маълум қилинди
Ҳодисалар

"Карвон бозори"даги ёнғиннинг дастлабки сабаби маълум қилинди

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро шаҳрида жойлашган "Карвон бозори"да содир бўлган ёнғин юзасидан дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Ҳодиса сабаблари бўйича текширув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ, 3 октябрь куни Бухородаги "Карвон бозори"да ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин соат 23:45 да қуршаб олинганди ва 4 октябрь куни соат 00:12 да эса тўлиқ бартараф этилганди. Ўша вақтда ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмагани айтилганди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Batafsil.uz муҳбирига маълум қилишича, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Ҳозирча ёнғин қасддан содир этилганини тасдиқловчи фактлар аниқланмаган.

Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва барча ҳолатларига тергов ҳамда суд жараёни якунлари бўйича ойдинлик киритилиши билдирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...