Загрузка
Загрузка
ATTO тизимидаги эҳтимолий носозлик учун йўловчи жарима тўлаши керакми?
Жамият

ATTO тизимидаги эҳтимолий носозлик учун йўловчи жарима тўлаши керакми?

19
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда 68-йўналишли автобусда банк картаси орқали йўл ҳақини тўлаганига ишонч ҳосил қилган йўловчига назоратчилар томонидан жарима расмийлаштирилгани ҳақида мурожаат эълон қилинди. Йўловчининг айтишича, тўлов учун валидаторда яшил чироқ ёнган бўлса-да, назорат вақтида тизимда транзакция акс этмаган.

Мурожаат муаллифининг ёзишича, у 25 ноябрь куни ишдан қайтаётганида автобусда банк картасини валидаторга теккизган. Қурилмада яшил чироқ ёнгани сабабли йўл ҳақи тўланган деб ҳисоблаган.

Бироқ автобусдан тушаётганида уни назоратчилар тўхтатиб, тўловни текширган. Йўловчи қайси картаси орқали тўлов қилганини дарҳол эслай олмагани учун ўзидаги барча карталарни кўрсатган.

Шунга қарамай, назоратчилар тизимда тўловни аниқлай олмаган ва унга жарима расмийлаштирган.

Мурожаатчининг таъкидлашича, ўша куни кечаси Uzum дан йўл ҳақи учун маблағ ечилгани ҳақида SMS-хабар келган. Бу эса тўлов кейинроқ амалга оширилганини кўрсатган.

Мазкур ҳолат тўлов тизимидаги маълумотлар кечикиб акс этган тақдирда йўловчиларнинг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиниши масаласини кун тартибига олиб чиқмоқда.

Чунки валидаторда яшил чироқ ёнганидан кейин йўловчи тўлов муваффақиятли амалга ошган деб ҳисоблаши мумкин. Бироқ қурилмадаги маълумотларнинг назорат тизимига ўз вақтида узатилиши ёки сервер билан синхронлашувини йўловчи назорат қила олмайди.

Мурожаат муаллифи ATTO ва Uzum компанияларидан бундай ҳолатларга нисбатан расмий муносабат билдиришни сўраган.

Шунингдек, тўлов маълумотлари тизимда кечикиб акс этган тақдирда, техник муаммолар учун йўловчи жавобгар бўлиши қанчалик асосли эканига ойдинлик киритишни сўраган.

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ бермаган.

Олдинроқ Тошкентда автобусда чиптасиз юрган йўловчилардан қарийб 4 миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилганди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...