Загрузка
Загрузка
Чегарада бир вақтнинг  ўзида  уч нафар наркокурьер ушланган. Уларнинг  ички аъзоларидан  гёҳванд моддалари солинган  100дан  ортиқ капсула топилган
Ҳодисалар

Чегарада бир вақтнинг ўзида уч нафар наркокурьер ушланган. Уларнинг ички аъзоларидан гёҳванд моддалари солинган 100дан ортиқ капсула топилган

787
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Божхоначилар чегарада ўз ички аъзоларида мамлакатга гиёҳванд моддаларни олиб кирмоқчи бўлган уч нафар наркокурьерни қўлга олишган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

"Айритом" чегара-божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқаро инсон танасини сканерловчи қурилма орқали божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ички аъзоларида юмалоқ шаклдаги шубҳали предметлар борлиги маълум бўлган.

Ўтказилган кўрик давомида ушбу шахснинг ичидан 44 дона полиэтилен ўрамлар чиқариб олинган. Мазкур ўрамларга соф оғирлиги салкам 430 гр.ни ташкил қилувчи “опий” гиёҳвандлик воситаси яширилган бўлиб, наркокурьер шу усул орқали гиёванд молларни давлатга олиб киришга уринган.

Сал ўтиб, чегара божхона постида яна бир шубҳали шахс ушланиб, унинг ичида ҳам 34 дона скотчланган ўрамлар борлиги фош бўлган. Мазкур ўрамлар текшириб кўрилганида, уларнинг ичида қарийб 650 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Орадан бироз ўтиб, мазкур постга кириб келган фуқаро Қ.Н.ни ҳам ўзидан олдинги шерикларининг қисмати кутаётган эди. У ҳам ички аъзоларига наркотик моддаларни яширгани сканер қурилмаси кўмагида рўёбга чиқиб, бу гал 31 дона ўрамлардан 592,22 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси топилган.

Ушбу юк эгаларини аниқлаш мақсадида   Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда кўп босқичли тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилган.

Тезкор тадбирлар Тошкент шаҳрида давом эттирилиб, пойтахт меҳмонхонларидан бирида мазкур наркотик моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинган.

Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+