Чирчиқда  ободонлаштириш  бўлими  ходимлари  дайди  итларни  арматура билан  уришган
Ҳодисалар

Чирчиқда ободонлаштириш бўлими ходимлари дайди итларни арматура билан уришган

789

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Mehr va Oqibat” жамияти маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Чирчиқда ободонлаштириш бўлими ходимлари дайди итларни арматура билан уришган. 

Шаҳар ободонлаштириш бўлими (ушлаш хизмати) ходимлари томонидан ҳайвонларга нисбатан қилинган навбатдаги шафқатсиз муносабат ҳақидаги ариза "Mehr va Oqibat" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушган. 

Чирчиқ аҳолиси даҳшатли манзарага гувоҳ бўлишган. Аризачининг сўзларига кўра, 3 май куни соат 10.20да ушлаш хизмати ходимлари болаларнинг кўз олдида тўртта итни ушлаб олиб буғишган ва металл арматура билан уришган. Бир итни газ қувурига илиб қўйиб, уришни давом эттиришган. 

Шаҳарликларнинг айтишича, жониворлардан бири - бир яшар итча азобларга чидамай ўлган. Унинг қонга бўялган жасади “Дамас” автомобилига ортилиб, олиб кетилганини болалар кўришган. Хушсиз ҳолатдаги бошқа ҳайвонлар ҳам шу машинага ортилган.

Бунга гувоҳ бўлганлар итларни ҳимояламоқчи бўлишган. Бироқ, “Дамас”    эгаси бунга жавобан қўполлик билан “қаерга борсангиз ҳам қўрқмайман, судга ҳам тупурганман”, -деб айтган.

Зооҳимоячилар воқеа тафсилотларини кўриб чиқиш ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўрилишини сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хатлар жўнатишган.

Агарда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатга гувоҳ бўлсангиз, "Mehr va Oqibat" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг +998 93 812 04 13 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...