Загрузка
Загрузка
Чустда 20 нафар аёлни иш билан таъминлаган тадбиркорнинг тандирхонаси бузиб ташланди
Ҳодисалар

Чустда 20 нафар аёлни иш билан таъминлаган тадбиркорнинг тандирхонаси бузиб ташланди

123
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Чуст туманида ҳоким Бахтиёр Салимжоновнинг топшириғи билан маҳаллий тадбиркор аёлга тегишли тандирхона асоссиз ва ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлангани ҳақидаги видеолар тарқалмоқда. Натижада, қишлоқнинг 20 нафар ишсиз аёли, жумладан, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор шахслар даромад манбайидан маҳрум бўлган.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, ҳокимлик вакиллари келиб, ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмасдан ва изоҳ бермасдан иншоотни бузишни бошлашган. Ҳатто тандир ичидаги пишаётган сомсаларни олишга ҳам имкон берилмаган. Тадбиркор ўзининг барча ҳужжатлари жойида эканини, солиқларни вақтида тўлаб келаётганини ва фаолияти қонуний эканини таъкидламоқда.

Бузилиш жараёнида расмийлар томонидан аниқ бир сабаб кўрсатилмаган. Дастлаб иншоотнинг йўл бўйида жойлашгани ва тирбандлик келтириб чиқараётгани баҳона қилинган. Бироқ тадбиркор бу иддаони рад этиб, тандирхона қишлоқнинг ички қисмида, завод ёки катта йўллардан узоқда жойлашганини билдирмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти тўхтатилгани сабабли тадбиркорга моддий зарар етказилган.

Тадбиркор масалага ойдинлик киритиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат қилган, бироқ ҳозирча масъуллардан жўяли жавоб олишнинг имкони бўлмаган.

Аввалроқ ҳам Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ҳаво тозалигини сақлаш важи билан сомса тандирларининг экскаваторлар ёрдамида бузиб ташланиш ҳолати кузатилганди. Кейинчалик мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...