Загрузка
Загрузка
ДХХ: Наманганда «Калашников»  автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳодисалар

ДХХ: Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

661
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган «А.О.» Қирғизистон Республикасининг Жалолобод области Ола-буқа районига бориб, жиноий алоқасидан 1 дона АКС-74 жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олади ҳамда контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «А.О.» ушбу қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...