Загрузка
Загрузка
Фарғонада муқаддам судланган ака ва унинг укаси ўз онаси ва ўгай отасини ваҳшийларча ўлдирди
Ҳодисалар

Фарғонада муқаддам судланган ака ва унинг укаси ўз онаси ва ўгай отасини ваҳшийларча ўлдирди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йил 16 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида ўз онаси ҳамда ўгай отасини қасддан ўлдирган ва кичик укасини ҳам тўшакда бўғизлаб ўлдиришга суиқасд қилган ака-укага нисбатан ҳукм ўқилди. Суд тўпланган барча далиллар кўриб чиқиб, уларга энг оғир чораларни қўллади. Суд ҳужжатлари билан Batafsil.uz мухбири танишиб чиқди.

Суд суриштирув ҳужжатларига кўра, 26 ёшли Муҳаммад Юсуф Расулов ва унинг вояга етмаган 17 ёшли укаси Муҳаммад Саид Расулов Фарғона шаҳридаги онасига тегишли бўлган хонадон, тилла буюмлар ва нақд пулларни эгаллаш мақсадида мудҳиш режа тузишган. Улар онаси, ўгай отаси Тактамишев ва яна бир кичик укасини ўлдириб, мол-мулкка эгалик қилишни мақсад қилишган. 

Режага кўра, кичик ака отасини уйдан ташқарига сохта баҳона билан чақириб олгач, катта ака уйда ёлғиз қолган онасининг бошига шиша идиш билан уриб, электр кабели ва қўллари билан бўғиб ўлдирган.

Шундан сўнг катта ака ювуниш хонасига яшириниб, уйга қайтган ўгай отасига 12 маротаба пичоқ уриб, уни ҳам воқеа жойида ваҳшийларча ўлдирган. Жиноятчилар мурдаларни ётоқ ичига яшириб, қон доғларини тозалашгач, кичик укасининг уйга келишини кутишган. 

Уйдан кичик укасига ҳам ташланишган вақтда у қочишга муваффақ бўлиб, қўшниларни ёрдамга чақирган. Жиноятчилар шу пайт уйдаги тилла тақинчоқлар, пул ва телефонларни олиб қочиб кетишган, аммо 2026 йил 12 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Муҳаммад Юсуф Расулов 2022 йил 24 ноябрда Россия Федерациясининг Судогодский туман суди ҳукми билан ҳам судланган. У Россия Жиноят кодексининг 162-моддаси 2-қисми (босқинчилик) ва 166-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Расулов мазкур жазони 2025 йил 10 августда тўлиқ ўтаб чиққан. Бироқ Ўзбекистон Жиноят кодексининг 78-моддасига кўра, унинг судланганлик ҳолати тугалланмаган деб ҳисобланган.

Суд ҳукми билан, муқаддам судланган у Жиноят Кодексининг тегишли моддалари (қасддан одам ўлдириш, одам ўлдиришга суиқасд, вояга етмаганни жиноятга жалб қилиш, ўғирлик) бўйича айбли деб топилиб, махсус тартибли колонияда ўташ шарти билан умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

Вояга етмаган укаси — Муҳаммад Саид Расулов ҳам мазкур жиноят иши доирасида айбдор деб топилган. Суд унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, жазони тарбия колониясида ўташини белгилаган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...