Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Чингиз Айтматов кўчасида олиб борилаётган коммунал таъмирлаш ишлари сабабли 88-сонли автобус йўналишининг "Муҳаммад Юсуф кўчаси" сўнгги бекати томон ҳаракатига вақтинчалик ўзгартириш киритилди.
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилишича, автобуслар Чингиз Айтматов кўчасини четлаб ўтиб, Кичик ҳалқа йўли, Оққўрғон, Мустақиллик ва Паркент кўчалари орқали ҳаракатланади.
Мутасаддиларнинг огоҳлантиришича, ушбу ҳудудда транспорт оқимининг ортиши сабабли тирбандликлар юзага келиши ва қатнов оралиқлари узайиши мумкин. Шу сабабли йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида Глинка кўчасида коммунал инфратузилмани таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 127-сонли автобус йўналиши ҳаракати вақтинча ўзгартирилганди.

Изоҳлар мавжуд емас