ДХХ суд қарори бўйича йўқ қилиниши лозим бўлган ҳамда  муддати ўтган импорт дори-дармонлар сотилишининг олдини олди
Ҳодисалар

ДХХ суд қарори бўйича йўқ қилиниши лозим бўлган ҳамда муддати ўтган импорт дори-дармонлар сотилишининг олдини олди

1793

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, ДХХ томонидан суд қарори бўйича йўқ қилиниши лозим бўлган ҳамда муддати ўтган импорт дори-дармонлар сотилишининг олди олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси матбуот хизмати маълум қилишича: "Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Сирдарё Дори Дормон” компаниясининг бўлим бошлиғи У.Т. суд қарори билан йўқ қилиниши керак бўлган дори-дармонларни сотаётган пайтда ўз уйида қўлга олинган. Дастлабки қиймати 70 миллион сўм бўлган дориларни у 15,4 миллион сўмга сотиб келган».

Шунингдек, унинг уйида ўтказилган тинтув пайтида 30 номдаги 500 қутига яқин муддати ўтган дори-дармонлар топилган.

"Сирдарё Дори Дормон" компаниясида сақланаётган дори-дармонларга оид ҳужжатларни текшириш бўйича тезкор тадбирлар доирасида вилоят божхона бошқармасининг Сирдарё вилояти божхона бошқармаси чегара божхона пости терговчиси ва Гулистон Мажбурий ижро бюроси ижрочиси томонидан имзоланган тиббий препаратларни йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномалар ҳам аниқланган.

Текширув давомида аниқланишича, У.Т. ушбу ҳужжатларни имзолаган божхона ходимлари ва Мажбурий ижро бюроси билан тил бириктириб, сифатсиз ва муддати ўтган дори-дармонларни белгиланган тартибда йўқ қилмаганлиги, аммо уларни сотишга қарор қилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...