ДХХ томонидан Тожикистондан контрабанданинг олди олинди
Ҳодисалар

ДХХ томонидан Тожикистондан контрабанданинг олди олинди

256

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тожикистондан наркотик моддалар контрабандасининг йирик оқими бартараф қилинган.

Тошкентда тезкор ходимлар 1,2 килограмм афюн ўтказаётган икки нафар наркофурушларни қўлга олишган. Қўлга олинганлардан бири тожикистонлик наркофуруш дўстлари орқали мамлакатимизга наркотик моддалар етказиб бериш каналини ташкил этиб, шериклари билан биргаликда уларни сотиш билан шуғулланган.

Ўтказилган яна бир рейд пайтида Давлат хавфсизлик хизмати ходими Тошкентда текшириш учун “Orlando” русумли автомобилни тўхтатган. Машина йўловчиларидан 273 грамм гашиш моддаси топилган. Бу наркотик воситалар тожикистонлик Феруз исмли кишидан 2 минг долларга сотиб олинган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+