Загрузка
Загрузка
ОКМК яна бир халқаро сертификатга эга бўлди
Жамият

ОКМК яна бир халқаро сертификатга эга бўлди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олмалиқ кон-металлургия комбинати аудиторлик текширувидан ўтиб, порахўрликка қарши бошқарув тизимларини тартибга солувчи ISO 37001:2025 стандартига мувофиқлик сертификатини олди. Корхона ишини баҳолаш ва янги талабларни жорий этиш жараёни йил давомида давом этди.

ISO 37001:2025 - бу порахўрлик хавфини бошқариш бўйича халқаро стандартнинг иккинчи таҳриридир. Янгиланган версия 2016-йилги таҳрирни ўрнини эгаллади ва комплаенс-назорат, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ҳамда тегишли бўлинмалар ишига нисбатан янада қатъий талабларни ўз ичига олади.

Янги стандартга ўтиш доирасида комбинатда маблағлар сарфи, давлат харидлари, монополияга қарши қонунчиликка риоя этилиши ва ходимларни ёллаш устидан назорат жараёнлари рақамлаштирилди. Ушбу чора-тадбирлар бошқарув қарорларини қабул қилишда инсон омилининг таъсирини камайтириши кутилмоқда.

"Комбинатда бундай халқаро сертификатларнинг мавжудлиги Ўзбекистоннинг коррупция рейтингларига бевосита таъсир кўрсатади," - деди QMS CERT ташкилотининг Management Certification сертификатлаш органи раҳбари Раҳимжон Ҳакимов.

Унинг сўзларига кўра, корхонанинг коррупцияга қарши механизмлари халқаро кредит-рейтинг агентликлари томонидан ESG профилини баҳолаш, масъулиятли ишлаб чиқариш талабларига риоя қилиш ва хавф-хатарларни баҳолашда ҳам алоҳида таҳлил қилинади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Sustainable Fitch агентлиги ОКМКнинг ESG баҳосини 56 баллдан 59 баллга ошириб, корхонанинг барқарор ривожланиш рейтингини "3" даражасида сақлаб қолган эди. 

Ҳамкорлик материали

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...