Загрузка
Загрузка
Қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди
Ҳодисалар

Қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) ушланиб, Интерпол ҳамкорлигида ватанга қайтарилди. Улар фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур шахслар жиноят содир этгандан сўнг чет элга — БАА ҳудудига қочиб кетган. Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари ва халқаро ҳамкорлик натижасида уларнинг аниқ жойлашуви белгиланган.

Шундан сўнг Интерполнинг Абу-Даби шаҳридаги Миллий марказий бюроси кўмагида учаласи ҳам қўлга олинган. Қидирувдагиларни Ўзбекистонга қайтариш жараёни Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби бюролари ўртасидаги махсус келишувлар асосида амалга оширилган.

Қайтарилган шахслар Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келиниб, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тегишли органларга топширилган.

Илгарироқ зўрлашда гумонланиб халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Грузиядан экстрадиция қилиниб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун ватанига олиб келинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...