Иккита эркак Akfa Medline клиникаси қўриқчиси билан жанжаллашган.   Қўриқчи беморнинг палатасига киришга қўймаганлиги учун тан  жароҳатлари олган
Ҳодисалар

Иккита эркак Akfa Medline клиникаси қўриқчиси билан жанжаллашган. Қўриқчи беморнинг палатасига киришга қўймаганлиги учун тан жароҳатлари олган

377

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Иккита эркак Akfa Medline клиникаси қўриқчиси билан жанжаллашган.   Қўриқчи эркакларни беморнинг палатасига   киришга қўймаганлиги учун тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Batafsil.uz.  мухбири хабар бермоқда.

“14 март куни 45 ёшли Баҳодир ва 51 ёшли Ровшан “Akfa Medline” шифохонасида бўла туриб, ўзининг хизмат вазифасини бажараётган шифохона қўриқчиси 27 ёшли Аъзамни ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказишган. Эркакларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, безорилар ушланган”, - дея маълум қилмоқда Тергов департаменти.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, қўриқчи беморни кўришга келган меҳмонни беморнинг хонасига киритмаганлиги низога сабаб бўлган. Қўриқчи клиниканинг ички тартиб қоидаларига мувофиқ иш олиб борганлигини таъкидлаш лозим.

"Тақиққа қарамай, меҳмон қоидаларни бузган ва қўриқчига қаршилик кўрсатган ҳолда палатага кирган. Кейинчалик, бир соат ўтгач у ташқарига чиқиб, қўриқчи билан жанжаллашган", - дея қайд этмоқда департамент.

Ушбу турдаги жиноятни содир этганлик учун қонунда уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...