Загрузка
Загрузка
Истеъмолчилар эътирозлари сабабли WB TAXI компаниясига нисбатан Рақобат қўмитаси сўров юборди
Ҳодисалар

Истеъмолчилар эътирозлари сабабли WB TAXI компаниясига нисбатан Рақобат қўмитаси сўров юборди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Рақобат қўмитасига 2026 йилнинг январь-август ойлари давомида WB TAXI хизмати фаолияти юзасидан истеъмолчилардан 20 га яқин эътирозли мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларда таксиларнинг белгиланган манзилга келмаслиги, ҳайдовчилар билан қайта алоқа ўрнатиш имконияти йўқлиги ва оператор томонидан ушбу ҳолатларга нисбатан чора кўрилмаётгани маълум қилинган.

Ўрганишлар натижасида корхона томонидан "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 256-сонли қарори билан тасдиқланган Рақамли платформа операторлари фаолиятига оид Низом талабларига етарлича риоя этилмагани аниқланган.

Шунингдек, таксиларнинг кутиш вақти ҳам ниҳоятда узоқлиги истеъмолчилар ўртасида норозиликка сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли Рақобат қўмитаси томонидан "WB TAXI" МЧЖга қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда йўловчиларга қайта алоқа ва маълумот олиш имкониятларини яратиш бўйича расмий сўров юборилди.

Аввалроқ Авиахизматлардан норозилик 4 бараварга ошгани сабаб Рақобат қўмитаси авиакомпанияларни текширишни бошлаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...