Загрузка
Загрузка
Авиахизматлардан норозилик 4 бараварга ошди: Рақобат қўмитаси авиакомпанияларни текширишни бошлади
Жамият

Авиахизматлардан норозилик 4 бараварга ошди: Рақобат қўмитаси авиакомпанияларни текширишни бошлади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.2026 йилнинг биринчи ярмида Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 бараварга кўпайиб, 300 дан ортган. Келиб тушаётган шикоятлар орасида рейсларнинг соатлаб кечикиши, йўловчиларнинг ўз вақтида хабардор қилинмаслиги, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши ва сифатсиз хизмат кўрсатиш ҳолатлари асосий ўринни эгалламоқда.

Ўтказилган таҳлилларга кўра, авиаташувчилар айби билан рейслар кечиккан айрим ҳолатларда йўловчиларга белгиланган компенсациялар тўланмаган ёки муқобил ечимлар таклиф этилмаган. Шу сабабли Рақобат қўмитаси очиқ манбалар ва рақамли платформалар маълумотлари асосида маҳаллий авиакомпаниялар томонидан компенсация тўланиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатини ўрганишни бошлаган.

Қўмита авиакомпаниялардан рақамли платформалардаги ахборотларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштиришни сўраган.

Шунингдек, соҳада муаммо ва таклифлари бўлган фуқаролар Рақобат қўмитасига бевосита мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Рақобат қўмитаси давлат ёрдамининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича ваколатли орган сифатида тасдиқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...