Lacetti қарама - қарши йўлга чиқиб, юк машинаси билан тўқнашган. Икки киши вафот этган
Ҳодисалар

Lacetti қарама - қарши йўлга чиқиб, юк машинаси билан тўқнашган. Икки киши вафот этган

605

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бухоро вилоятида Lacetti қарама –қарши йўлга чиқиб, юк машинасига урилган. Мухбиримиз хабар беришича, икки киши вафот этган.

“31 май куни тахминан соат 17:30да Жондор тумани чўл ҳудудидан ўтган А-380 Ғузор-Бейнеу йўлининг 301-километрида Lacetti автомобилининг 24 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, 46 ёшли ўзбекистонлик фуқаронинг бошқарувидаги MAN юк машинаси билан тўқнашган», - дея хабар бермоқда ИИВ Тергов департаменти.

photo_2020-06-01_12-36-28.jpg

Тўқнашув натижасида Lacetti ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда ўтирган 48 ёшли йўловчи оғир жиддий тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этишган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисм "а" банди (одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирги вақтда Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...