Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаев устидан суд жараёни бошланади
Ҳодисалар

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаев устидан суд жараёни бошланади

26

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаевга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бошланади. Собиқ мутасадди Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 60 минг доллар миқдорида пора олганликда айбланмоқда.

Мазкур суд мажлисининг нима сабабдан Наманганда эмас, балки Фарғонада ўтказилаётганига аниқлик киритилган. Маълумотларга кўра, судланувчининг ҳимоя томони ишнинг Наманган вилояти судларида кўрилишига эътироз (раддия) билдирган. Шу сабабли, жараённинг холислигини таъминлаш мақсадида маҳкама Фарғона вилояти судига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Анваржон Отахўжаев 2025 йил 2 сентябрь куни ҳибсга олинганди. Унга қарши Наманган шаҳар ҳокимлиги девонхона бўлими ходими кўрсатма берган. Тергов органлари ҳокимни йирик миқдордаги порани ўзлаштирганликда айбламоқда.

Бироқ, ҳимоя томони ушбу айбловларни рад этмоқда. Адвокатларнинг таъкидлашича, тезкор тадбир ўтказилган вақтда ҳоким шаҳарнинг мутлақо бошқа ҳудудида хизмат учрашувида бўлган ва пул олиш жараёнида бевосита иштирок этмаган. Суд жараёнида ушбу важлар ва тақдим этилган далиллар қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...