Загрузка
Загрузка
Наманганда 2,2 миллиард сўмлик криптовалютанинг ноқонуний айланмаси билан  шуғулланган икки киши ушланди
Ҳодисалар

Наманганда 2,2 миллиард сўмлик криптовалютанинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган икки киши ушланди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилоятида ноқонуний криптоактивлар айланмаси билан шуғулланган икки нафар фуқаро ушланган. Бир неча ой ичида улар томонидан 2,2 миллиард сўмдан ортиқ операциялар бажарилган.

Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, Косонсой туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро Binance платформасида лицензиясиз криптоактивлар айланмаси билан шуғулланиб келган. У жорий йилнинг март-май ойларида умумий қиймати 542 миллион сўмлик 35 та операцияни амалга оширган. Ундан ашёвий далил сифатида iPhone 11 телефони олиб қўйилган.

Шунингдек, Норин туманида яшовчи 37 ёшли шахс 2024 йилнинг май-ноябрь ойларида 1,7 миллиард сўмлик криптоактивлар билан 35 та ноқонуний операцияларни амалга оширган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (ўта йирик миқдорда криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда қиймати 180 миллиард сўмдан ортиқ бўлган криптоактивлар ноқонуний айланмаси билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...