Загрузка
Загрузка
Жавоҳир Синдаров Сен-Луисдаги нуфузли мусобақада 2-ўринни эгаллади
Спорт

Жавоҳир Синдаров Сен-Луисдаги нуфузли мусобақада 2-ўринни эгаллади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ АҚШда бўлиб ўтган ва "Grand Chess Tour" туркумига кирувчи "Saint Louis Rapid & Blitz 2026" турнирида ҳамюртимиз, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади ҳамда 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармасига эга чиқди. 

Бу ҳақда UzChess хабар берди

​Мусобақанинг 9 тур рапид ва 18 тур блиц баҳслари якунига кўра, ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб, кубок ва 50 000 АҚШ долларини қўлга киритди ва мусобақа ғолибига айланган. Мазкур беллашув Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси олдидан спортчиларимиз учун муҳим тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилган. 

​Ушбу натижа ўзбек шахмат мактабининг халқаро майдондаги юқори салоҳиятини яна бир бор намоён этган. 

Олдинроқ Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) ўзининг навбатдаги янгиланган рейтингини эълон қилганди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг беш нафар шахматчиси дунёнинг энг кучли 100 та гроссмейстери рўйхатидан жой олган эди. Эътиборлиси, ҳамюртларимиздан икки нафари — Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг энг кучли ўнта шахматчиси сирасига киради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...