Загрузка
Загрузка
Остонада илк бор йўловчи ташувчи дрон-самолёт синовдан ўтказилди
Дунё

Остонада илк бор йўловчи ташувчи дрон-самолёт синовдан ўтказилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Future Games 2026 халкаро турнири доирасида EH216-S русумли, электр энергияси билан ишлайдиган (eVTOL) йўловчи ташувчи пилотсиз ҳаво кемасининг тарихий намойиш парвози бўлиб ўтди. Икки нафар йўловчини ташишга мўлжалланган ушбу дрон-самолёт соатига 130 километр тезликда 35 километргача бўлган масофани босиб ўтиш имкониятига эга. 

Бу хақда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Бу Қозоғистон тарихида йўловчи билан амалга оширилган илк пилотсиз парвоз сифатида қайд этилган. 

​Лойиҳанинг дастлабки босқичида мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб 5 дақиқадан 30 дақиқагача давом этадиган туристик йўналишларни йўлга қўйиш режалаштирилган. Келажакда ушбу технологиялардан тез тиббий ёрдам, шошилинч логистика ва ёнғинни ўчириш ишларида фойдаланиш, шунингдек, мамлакатнинг ўзида бундай ҳаво кемаларини босқичма-босқич ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. 

Шунингдек, Қозоғистон Транспорт вазирлиги аллақачон шаҳар ҳаво мобиллигини ривожлантириш учун тегишли қонунчилик баъзасини шакллантирган.Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистоннинг Air Tashkent компанияси АҚШнинг Samson Sky корхонаси билан 300 та Switchblade русумли учувчи автомобилларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолаганди. Қиймати қарийб 60 миллион долларга тенг бўлган ушбу келишув доирасида мамлакатда илк бор ҳаво таксилари хизматини ташкил этиш режалаштирилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...