Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг Юнусобод туманида тун-у кун форматидаги кўчалар ва инклюзив майдончалар ташкил этилади
Жамият

Тошкентнинг Юнусобод туманида тун-у кун форматидаги кўчалар ва инклюзив майдончалар ташкил этилади

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Янгишаҳар кўчаларининг айрим участкаларида кеча-ю кундуз фаолият юритувчи ҳудудларни барпо этиш лойиҳалари кўздан кечирилди. Ушбу масканларда ободонлаштириш, пиёдалар йўлаклари, сервис объектлари, замонавий ёритиш ва хавфсизлик тизимларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. 

​Расмий хабарга кўра, пойтахт ҳовлиларида барча аҳоли, жумладан, имконияти чекланган болалар ва катталар учун қулай ва хавфсиз бўлган инклюзив болалар ҳамда спорт майдончаларини қуриш режалаштирилган. Лойиҳалар доирасида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ ҳудудни ҳам очиқ ва тўсиқсиз жамоат боғига айлантириш ишлари бошланган.​

Олдинроқ Ўзбекистонда "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги янги қонун кучга кирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...