Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида BYD русумли автомобиль ҳайдовчиси бир неча транспорт воситасига шикаст етказгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Жорий йилнинг 4 август куни Урганч шаҳрининг "Истиқлол" маҳалласи ҳудудида 26 ҳамда 27 ёшли икки нафар фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани маълум бўлган.
Бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Низо оқибатида гумонланувчи ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган қора рангли BYD Chazor автомобилини кескин бошқариб, низолашган фуқаронинг Cobalt машинасига ҳамда воқеа жойида тўхтаб турган бошқа фуқароларнинг оқ рангли BYD Chazor ва Damas
автомобилларига қасддан шикаст етказган. Оқибатда транспорт воситалари техник шикастланган, бироқ ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.
Шунингдек, "Ташвиш тугмаси" орқали келиб тушган хабарга асосан ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ҳуқуқбузарликни тўхтатган ва барча иштирокчиларни бўлимга олиб келган.
Ҳозирда Урганч шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Жиззахда тунда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 21 ёшли қиз вафот этганди.

Изоҳлар мавжуд емас