Загрузка
Загрузка
Наманганда шилқимликка жавобан эркакни урган қиз оқланди
Ҳодисалар

Наманганда шилқимликка жавобан эркакни урган қиз оқланди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманганда 18 ёшли автобус йўловчиси 66 ёшли эркакни сонидан ушлагани учун уриб юборган. Аввалига суд қарори билан иккаласи ҳам жарима олди, аммо апелляция қизнинг ҳаракатларини зарурий ҳимоя деб топди. Шикоят кўриб чиқилгач, қизга нисбатан иш юритиш тўхтатилди, эркакка эса оғирроқ жазо тайинланди.

Воқеа 27 июль куни содир бўлган. Қизнинг зарбаларидан сўнг эркак енгил тан жароҳати олган, аммо бу унинг соғлиғига таъсир қилмаган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ҳар иккисини ҳам айбдор деб топди. Қизга БҲМнинг 0,5 баравари - 206 минг сўм жарима белгиланди. Эркак жинсий тегажоғлик қилишда айбдор деб топилиб, БҲМнинг 2 баравари - 824 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Бироқ иш шу билан якунланмади. Қиз суд қарори устидан шикоят қилган ва иш Наманган вилоят судининг апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилган.

Қайта кўриб чиқишда суд қиз эркакни зарурий ҳимоя ҳолатида урган деган хулосага келди ва маъмурий иш юритишни тўхтатди.

Шу билан бирга, суд эркакнинг жазосини қайта кўриб чиқиб, уни ҳаддан ташқари енгил ва қилмишининг ижтимоий хавфлилигини ҳисобга олмаган ҳолда қабул қилинган деб топди. Натижада биринчи инстанция қарори бекор қилиниб, эркакнинг жазоси кучайтирилди.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Фарғона вилоятида собиқ рафиқасига нисбатан тазйиқ ўтказган эркакка суд ҳукми чиқарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...