Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "75 лар хати" иши бўйича жавобгарликка тортилган шахслар ушбу мурожаатни имзолаган қолган 70 нафар фуқаронинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилди. Ҳимоя томони 75 нафар имзочидан нега айнан 5 киши жиноий жавобгарликка тортилиб, ҳибсда сақланаётгани сабабига аниқлик киритишни сўраб илтимоснома киритди.
Хабарда таъкидланишича, ҳужжатга имзо чеккан барча шахсларга нисбатан ягона ҳуқуқий мезон қўлланилиши шарт. "Агар уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари бўлмаса, демак, бизнинг ҳимоямиздаги шахсларда ҳам жиноят таркиби йўқ. Борди-ю, суд уларни айбдор деб топса, қолган 70 кишининг жавобгарлиги масаласини ҳам кўриб чиқиш зарур", — деб айтган Нуролимов.
Шунингдек, у кейинги суд мажлисига қолган имзочилар келишини таъминлашга тайёрлигини билдирган.
Маълумот учун, ушбу суд ишида Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев, Жогорку Кенеш собиқ спикери Нурланбек Турғунбек ўғли, собиқ бош прокурор Қурманқул Зулушев, шунингдек, сиёсатчилар Бекболот Талғарбеков, Али Қарашев, Эрнис Узоқбоев, Қурсан Асанов ва Қурманбек Дийканбоев каби шахслар айбланувчи сифатида қатнашмоқда.
Аввалроқ 2 июль куни, Бишкек шаҳридаги Первомай туман судида судья Азирет Медеров раислигида "75 лар хати" деб номланган шов-шувли жиноят иши бўйича якуний ҳукм чиқарилганди.

Изоҳлар мавжуд емас