Загрузка
Загрузка
Яккабоғда Амир Темур музей-ёдгорлик мажмуаси барпо этилади
Жамият

Яккабоғда Амир Темур музей-ёдгорлик мажмуаси барпо этилади

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Амир Темур музей-ёдгорлик мажмуаси қурилиши режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳа буюк саркарданинг ҳаёти ва бой меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Лойиҳага кўра, мажмуа марказида Амир Темур ҳайкали қад ростлайди. Шунингдек, унинг ҳудудида замонавий боғ, музей, кутубхона, мадраса, меҳмонхона, ҳунармандчилик ва заргарлик дўконлари, миллий таомлар маскани, фавворалар ҳамда тарихий услубдаги бош кириш аркаси барпо этилиши кўзда тутилган. 

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу мажмуа аҳоли ва сайёҳлар учун муҳим тарихий-маърифий ҳамда туристик масканга айланиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. 

Аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги "Сайилгоҳ" ("Бродвей") ҳудудида жойлашган бино ва иншоотлар ягона "дизайн-код" асосида реконструкция ва таъмирланиши эълон қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...