Загрузка
Загрузка
Қозоғистон ҳақида ҳақоратли гаплар айтган россиялик стример мамлакатдан чиқариб юборилди
Дунё

Қозоғистон ҳақида ҳақоратли гаплар айтган россиялик стример мамлакатдан чиқариб юборилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Остонада "Fasoollka" тахаллуси билан танилган Россия фуқароси Ксения Гузаева ижтимоий тармоқлардаги провокацион чиқишлари сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди ва Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилди. Полиция ўтказган мониторинг давомида блогернинг тўғридан-тўғри эфирларида одоб-ахлоқ меъёрларига зид ва миллат шаънини таҳқирловчи фикрлар айтилгани аниқланди. 

Хабарда келтирилишича, Гузаева ўз эфирларида қозоғистонликларни "вигвамларда яшаб, от миниб юриши керак"лигини айтган, шунингдек, рус тилини билмайдиган фуқароларни ҳақорат қилган. Гарчи кейинроқ у ўз сўзлари учун узр сўраб, буни ноўрин ҳазил деб атаган бўлса-да, бу жавобгарликдан озод этмаган. 

​Суд қарорига кўра, блогерга жарима солинган ва у мамлакатдан чиқариб юборилган. Қонунчиликка мувофиқ, эндиликда унга 5 йил давомида Қозоғистонга кириш тақиқланган. 13 август куни полиция томонидан унинг мамлакатни тарк этаётгани акс этган видео эълон қилинди. 

​Ички ишлар идораси Қозоғистон меҳмонлар учун очиқ эканини, аммо хорижликлар мамлакат қонунларига риоя қилиши ва маҳаллий халқга ҳурмат билан муносабатда бўлиши шартлигини яна бир бор эслатган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...