Загрузка
Загрузка
Наманганнинг собиқ ҳокимига 15 йил сўралди: Коррупциявий иш ва собиқ судланган "жабрланувчи" атрофидаги шов-шувли тафсилотлар
Ҳодисалар

Наманганнинг собиқ ҳокимига 15 йил сўралди: Коррупциявий иш ва собиқ судланган "жабрланувчи" атрофидаги шов-шувли тафсилотлар

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани судида Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаевни бир неча коррупциявий жиноятларда айблаб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўралди. Мазкур суд жараёни ва иш материаллари жамоатчилик ўртасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, чунки собиқ ҳокимнинг қўлга олинишида асосий "жабрланувчи" ва ташаббускор сифатида қатнашган шахснинг шахси кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. 

Ҳужжатларга кўра, собиқ ҳокимни фош этган шахс — Жўрабек Байханов муқаддам фирибгарлик (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси) жиноятлари билан бир неча бор судланган рецидивист ҳисобланади. Суд ҳужжатлари ва тергов материалларида Ж. Байханов иштирокидаги қатор ҳолатлар келтирилган бўлиб, улар асосан ер майдонларини ноқонуний сотишни ваъда қилиб пора беришга далолат қилиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ёки алмаштириш билан боғлиқ пора олди-сотдиси, шунингдек, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган тезкор тадбирларни ўз ичига олади. 

Жумладан, ҳужжатларда 2022–2024 йиллар давомида турли туманларда (Наманган шаҳри, Поп, Янгиқўрғон, Учқўрғон, Чортоқ ва бошқалар) ер участкаларини ноқонуний расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахсларнинг қилмишлари айнан Ж.Байханов аризалари асосида қўзғатилган тезкор тадбирлар орқали фош этилгани кўрсатилган. Шунингдек, у бир қатор ҳолатларда фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятларни аниқлашда ҳам жабрланувчи ёки шерик сифатида қатнашгани қайд этилган. 

Адвокатлар томонидан тайёрланган мурожаат ва эътирозларда Ж.Байханов собиқ ҳоким Анвар Отахўжаевни сунъий равишда пора олишга ундагани, унга нисбатан сунъий равишда жиноят иши уюштирилгани ва буларнинг ортида манфаатдор шахслар тургани таъкидланган. Ҳимоя томони собиқ ҳокимга нисбатан қўйилган айбловлар ҳамда ушбу жараёндаги жабрланувчининг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан қайта кўриб чиқишни сўрамоқда. 

Мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва тергов жараёнларининг холислиги қанчалик муҳимлигини яна бир бор яққол кўрсатиб бермоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...