Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг илк сунъий йўлдоши фазога учадиган санаси маьлум бўлди
Жамият

Ўзбекистоннинг илк сунъий йўлдоши фазога учадиган санаси маьлум бўлди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 5 август куни STAR.VISION компанияси томонидан Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинидан "Самарқанд-2028" ва Lampung-1 гиперспектрал сунъий йўлдошлари орбитага учирилади. Ушбу тарихий миссия "Ўзбеккосмос" агентлиги ва STAR.VISION ўртасидаги стратегик ҳамкорлик натижаси бўлиб, йўлдош номи 2028 йилги Халқаро астронавтика конгрессини Самарқандда ўтказиш қарори шарафига танланган. 

​Расмий хабарга кўра, "Ўзбеккосмос" мутахассислари томонидан қурилма борти учун махсус сунъий интеллект модули ишлаб чиқилган ва ушбу технология маълумотларни бевосита фазонинг ўзида қайта ишлаш имконини берган. Йиғилган ахборотдан қишлоқ хўжалиги, экология ва табиий ресурслар мониторингида фойдаланилади. 

​Шунингдек, ракета ўрнатилган кема учириш майдони томон йўл олган ва барча тайёргарлик ишлари режадагидек давом этмоқда. 

Олдинроқ апрел ойида Тошкентда Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган "Самарқанд 2028" сунъий йўлдоши учирилиши эълон қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...