Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг 10 та тумани ҳокимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ҳодисалар

Тошкентнинг 10 та тумани ҳокимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасига асосан пойтахтнинг қатор туманлари раҳбарлари фаолияти махсус комиссия томонидан ўрганилади. 

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026 йил 3 августдаги фармойишига мувофиқ, Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўткариладиган бўлган. Мазкур қарор Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг шу йил 22 июльдаги 04-18/6802-сонли тақдимномасида келтирилган важларни ўрганиш мақсадида қабул қилинган. 

photo_2026-08-04_10-41-14.jpg

Ҳужжатга кўра, хизмат текширувини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси тузилиб, унинг раиси этиб Ш.Турдиқулов тайинланган. Комиссияга тақдимномада кўрсатилган ҳолатларни холис ва сифатли ўрганиб чиқиш, шунингдек, заруратга кўра тегишли ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этиш вазифаси юклатилган. 

Текширув жараёни ва унинг ижроси шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М.Мирхамидов томонидан назорат қилинади. 

Олдинроқ Косонда фуқарога таҳдид қилган раҳбарга нисбатан ҳам текширув тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...