Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Президент Администрациясининг мақоми алоҳида қонун билан белгиланади
Сиёсат

Ўзбекистонда Президент Администрациясининг мақоми алоҳида қонун билан белгиланади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари ва фаолият юритиш тартибини алоҳида конституциявий қонун билан мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди. 

Ушбу ҳужжат янги таҳрирдаги Конституция қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, унда давлат ҳокимиятини ташкил этиш асослари, жумладан, парламент, президент, Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари белгиланган. Бош қонунга мувофиқ, давлат раҳбари сифатида президент давлат органларининг келишилган фаолиятини таъминлайди ҳамда мамлакатни бошқариш ва ривожлантириш билан боғлиқ ваколатларни амалга оширади. 

Шунингдек, фаолиятни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Президент Администрацияси шакллантирилиб, унинг раҳбари тайинланади. 

Қонун лойиҳасига кўра, Администрациянинг мақоми, асосий принциплари, тузилмаси ва ишни ташкил этиш тартиби, шунингдек, давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш механизмлари белгиланади. 

Бундан ташқари, ҳужжатда раҳбарият ҳамда ходимларнинг фаолият кафолатлари ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган. Хусусан, давлат органларининг комплаенс-контроль ва коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари билан ўзаро муносабат масалалари ҳам тартибга солинади. 

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши президент фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштиришга, давлат тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга ва бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...