Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Андижон сув таъминоти" жамияти Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи канализация тармоғини улаш учун техник шарт тайёрлаб бериш эвазига пора олаётган вақтда қўлга олинди. Ушбу ноқонуний ҳаракат Департаментнинг вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.
Расмий маълумотга кўра, мансабдор шахс ўз топшириғига кўра фуқародан 8 500 долларни воситачи орқали олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора беришга шериклик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро шаҳар суди томонидан қидирувга берилган шахс "Хавфсиз ва соғлом юрт" тадбири доирасида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Тошкент шаҳрида қўлга олинганди.

Изоҳлар мавжуд емас