Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлиги натижасида бир ярим йилдан буён халқаро қидирувда бўлган шахс ватанга қайтарилди.
Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қидирувда бўлган фуқаро Туркия ҳудудида яшириниб юрган вақтида тегишли тартибда аниқланиб, қўлга олинган ва Ўзбекистонга топширилган. Мазкур шахс келгусида тергов ҳамда суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органларга берилган.
Икки мамлакат махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасида изчил давом этмоқда.
Аввалроқ Халқаро қидирувда бўлган Георгий Сорокин, жиноий муҳитда "Жора Тошкентский" ва "Сорока" лақаблари билан танилган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
У йирик товламачилик ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас