Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида иккита Nexia ва Камаз юк машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, авария 24 май куни соат 14:20 атрофида 4Р-150 "Қарши — Еттитом" автомобиль йўлининг 13-километрида юз берган. Асосий зарба Nexia-2 автомобилига тўғри келган ва унда бўлган йўловчи жароҳатланган.
Ҳодиса жойида тегишли ташкилотнинг вилоят ходимлари иш олиб боришган. Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар ҳайдовчиларни йўлларда янада ҳушёр бўлишга ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирган.

Изоҳлар мавжуд емас