Загрузка
Загрузка
Ангренда 344 марта қоида бузган Spark автомашинаси ушланди
Ҳодисалар

Ангренда 344 марта қоида бузган Spark автомашинаси ушланди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Тошкент вилояти бошқармаси қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида узоқ вақтдан буён яшириниб юрган Spark русумли транспорт воситаси Ангрен шаҳри ҳудудида аниқланди ва ушланди. Текширувлар давомида мазкур автомашина эгаси рекорд даражадаги қоидабузарликларни содир этгани маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу маҳаллий ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган енгил автомобиль билан жами 344 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб келган. Мазкур қоидабузарликлар учун ҳисобланган умумий жарима миқдори 175 миллион сўмдан ошиб кетган. Жарималар қонунда белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда тўланмагани сабабли, уларни мажбурий тартибда ундириш бўйича тегишли ижро ҳужжатлари юритувга олинган ва машинага нисбатан расман қидирув эълон қилинган эди.

Қарздорлик эвазига ушланган мазкур транспорт воситаси бўйича яқин кунларда ундирув ишлари бошланади. Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тўпланган ҳужжатларга асосан, йиғилиб қолган йирик миқдордаги мажбурий тўловларни қоплаш мақсадида автомашинани электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Мутахассислар ҳайдовчилардан йўл қоидаларига қатъий риоя этишни ва белгиланган жарималарни ўз вақтида тўлашни сўраб қолмоқда.

Хатланган автотранспорт воситаси айни пайтда вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Бундан олдин Тошкент шаҳрида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси икки йил давомида 912 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланиб, унинг транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...