Загрузка
Загрузка
«Нексия»нинг 19 ёшли ҳайдовчиси  қарама-қарши йўналишга чиқиб  кетиб, «Спарк» билан тўқнашган. Аварияда йўловчи аёл вафот этган
Ҳодисалар

«Нексия»нинг 19 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Спарк» билан тўқнашган. Аварияда йўловчи аёл вафот этган

439
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда ўлим билан тугаган яна бир йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. «Нексия»нинг 19 ёшли   ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, “Спарк” билан тўқнашган. Аварияда йўловчи аёл вафот этган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда.

“2021-йил 22-октябрь куни тахминан соат 08:10 да Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида “Нехиа-3” автомобилини бошқариб борган 19 ёшли ҳайдовчи қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб, натижада 63 ёшли эркак бошқарувидаги “Спарк” автомобилига тўқнашган”, дея маълум қилмоқда ИИББ.

Тўқнашув натижасида “Спарк” автомобилининг 53 ёшли йўловчиси ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур ҳолат бўйича асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Мудҳиш воқеага сабабчи бўлган ҳайдовчи 7 йилгача   озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+